| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Одамзотнинг озуқаси бўладими, ҳайвоннинг озуқаси бўладими, озуқадан бошқа нарса бўладими, одамларнинг биринчи даражали эҳтиёж моллари бўладими, иккинчи даражали эҳтиёж моллари бўладими - ҳаммасини эҳтикор қилиш ҳаром. Чунки эҳтикорнинг луғавий маъноси, умуман нарса тўплашдир. Уни овқат, озуқа, биринчи даражали эҳтиёж молларига хословчи ҳужжат келган эмас. Ҳадисларни зоҳири шунга далолат қилади. Улар қайдланмас (чекланмас)дан мутлақ, хосланмасдан умумий бўлиб келган ва мутлақлигича, умумийлигича қолади.
«نَهَى رَسُولُ اللهِ . أَنْ يُحْتَكَرَ الطَّعَامُ»
«Пайғамбар с.а.в. таомнинг эҳтикор қилишдан қайтарганлари» каби эҳтикорни таомга боғловчи ҳадислар ҳам ворид бўлган. Лекин бу дегани, эҳтикорни таомга хослаш дегани эмас. Эҳтикор борасидаги ривоятларнинг айримлари мутлақ, айримлари эса муқайяд (чекланиб) келган, шундай бўлгач мутлақлари муқайядлари маъносидадир, деб бўлмайди. Чунки ривоятлардаги таом сўзи мутлақ ривоятларни қайдлашга ярамайди. У бор-йўғи мутлақ келган маънонинг бир қисми, холос. Таомдан бошқасидан бу ҳукмни йўқ қилиш сифатнинг эмас, лақабнинг мафҳуми бўляпти. Лақабнинг мафҳумига эса амал қилинмайди. У қайдлашга ҳам, хослашга ҳам ярамайди. Бу гапнинг тафсилотига киришадиган бўлсак, эҳтикор ҳақидаги айрим ривоятларда таомнинг айтилиши эҳтикорнинг бир турига мисол сифатида ҳужжат келтиришдир. У эҳтикорнинг қайди ҳам, амал қилинадиган мафҳумига эга бўлган васф ҳам эмас. У бор-йўғи аниқ бир нарсанинг номи, яъни лақаби холос. Сифат бўлмаганидан кейин унинг мафҳумига амал қилинмайди. Қайд ёки хословчи бўлиш учун амал қилинадиган мафҳумига эга бўлган нарса бўлиши керак. Бу ерда эса ундай нарса йўқ. Шунга кўра, эҳтикордан қайтарувчи ривоятлар, ҳатто, таом сўзи айтилганлари ҳам мутлақ ва умумий маънодаги ҳадислар бўлиб, мутлақо ҳамма нарсани эҳтикор қилишдан қайтаришни ўз ичига олади. Эҳтикор қилувчининг воқеъи шуки, у товарни тўплаб олиб, одамларни ўзи хоҳлаган нархга мажбур қилади, бозорни эгаллаб олади. Одамлар бошқа жойдан тополмагач, қиммат бўлса ҳам сотиб олишга мажбур бўладилар. Бу ишнинг моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, эҳтикор қилувчининг мусулмонларга нархни қимматлаштирмоқчи бўлаётганини кўрамиз. Бу иш ҳаромдир. Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
44-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|